198 нафар фуқарога ишга жойлашиш бўйича йўлланмалар берилди

 

Фарғона вилоятида “Ёшларга кўмак” лойиҳаси:

198 нафар фуқарога ишга жойлашиш бўйича йўлланмалар берилди

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши “Ёшларга кўмак!” лойиҳасиниBOXODIR LOGON TEXTILE” МЧЖ, “VODIY SHOES” МЧЖ шаклидаги қўшма корхоналарида ташкил этилди.

Унда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари Зокиржон Зохидов, Мўминжон Йўлдашев, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутат Тохиржон Исақовлар ҳамда Бандликка кўмаклашиш маркази, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими вакиллари иштирок этди.

“Ёшларга кўмак!” лойиҳаси асосида Фарғона тумани “Лоғон”, “Гулпиён” қишлоқларидаги хотин-қизлар ва ёшларни иш билан таъминлаш, уларнинг ўзини-ўзи банд қилиши учун кўмаклашиш борасида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда мутасадди ташкилотлар, ўзини-ўзи бошқариш органлари ва ишга жойлашишда қийинчиликларга дуч келаётган аҳоли вакиллари ҳамда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 250 нафардан ортиқ ишсизлар иштирок этди. Шу куни 198 нафар фуқарога ишга жойлашиш бўйича йўлланмалар берилди.

Қувонарли томони, ушбу жараёнда ишсиз йигит-қизлар иш ўринлари, ишчиларга яратилган шароитлар, “BOXODIR LOGON TEXTILE” МЧЖ, “VODIY SHOES” МЧЖ шаклидаги қўшма корхоналари фаолияти, депутат ва партия ташаббуси ва келгусидаги режалар билан таништирилди. Мазкур корхоналарда ўрганувчи сифатида иш бошлаган хотин-қизлар ва ёшларга стипендия жорий қилиб, уларни моддий қўллаб-қувватлаш ишлари ташкил этилганлиги, касб ва ҳунарга корхона томонидан ўқитилиши меҳнат ярмаркаси иштирокчиларида қизиқиш уйғотди.

Ҳусусан, “BOXODIR LOGON TEXTILE” МЧЖ қошидаги бошланғич партия ташкилотига янги аъзолар ҳам қабул қилинди.

 “Ёшларга кўмак!” лойиҳаси доирасида ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга мухтож оилалардаги олий таълимда, мактабда таҳсил олаётган талаба-ўқувчиларнинг ҳолидан хабар олинди. Мазкур ишлар давомида уларга қишки кийим-кечаклар, озиқ-овқат ва дори-дармон воситалари билан йўқлов тадбирлари олиб борилди. Бу жараёнда 36-мактаб ўқувчиси Аминжон Солижоновга қўшимча равишда компьютер жамланмаси совға қилинди ҳамда уйини шағаллаштириш ишлари бошлаб юборилди.

“Ёшларга кўмак!” лойиҳаси Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари иштирокида бўлганлиги боис, ўз навбатида, фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар бўйича мурожаатлари ҳам қабул қилинди. Гулпиён-2 кўчасини шағаллаштириш ишларида ёрдам бериладиган бўлди.

 

Шохрух ЎКТАМОВ

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши раиси ўринбосари.

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар парламенти
← Рўйхатга қайтиш