Сайловолди учрашувларида кўпроқ ҳудудларга, жамиятга дахлдор масалалар кўтарилмоқда
Сайловолди учрашувларида кўпроқ ҳудудларга, жамиятга дахлдор масалалар кўтарилмоқда

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўта­диган сайловларга мам­лака­тимизнинг барча ҳудудлар­ида пухта тайёргарлик кў­рил­моқда. Жойларда сай­ловчиларни сиёсий партия­ларнинг Сайловолди дастур­лари билан таништириш ишлари, депутатликка номзод­ларнинг сайловолди учра­шув­лари қизғин давом этаяпти.

98-Янгийўл сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод, Ўзбекистон ХДП партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Меҳрожиддин Дархонов Янгийўл туманининг Гулбаҳор, Ниёзбоши, Туябўғиз, Нов маҳаллаларида бўлиб, сайловчилар билан қатор учрашувлар ўтказди.

Юзма-юз мулоқотлар давомида номзод сайловчиларга Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сайловолди дастури, унинг ҳаётимиздаги аҳамиятли жиҳатлари ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Хусусан, номзод партия электорати ҳисобланган ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд аҳоли бандлигини таъминлаш, таълимда ижтимоий тенгликка эриши, тиббий хизматнинг ижтимоий мақбуллигини яратиш , уларни ҳал этиш бўйича ЎзХДП илгари сураётган ғоялар қанчалик муҳимлигини аниқ мисоллар асосида қиёслаб берди.

– Ўрганишларимда натижасида туманда 17 839 ёшга доир пенсионерлар истиқомот қилётганлиги аён бўлди, — деди депутатликка номзод Меҳрожиддин Дархонов. — Шундан 2 258 ногиронлиги бўйича пенсионерлар, 442 нафари боқувчисини йўқотганлиги бўйича пенсионерлар, 336 нафарни эса ижтимоий нафақа олувчилардир. Хўш уларнинг турмуш тарзи қандай? Олаётган нафақалари кундалик эҳтиёжларга етаяптими? Афсуски, бу саволга бироз жавоб беришга қийналамиз.

Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқидан фаол фойдаланиб, яшаш минимуми ва истеъмол саватчасини, улар асосида энг кам иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақа ва бошқа ижтимоий тўловлар миқдорини аниқлаш тартибини қонун билан мустаҳкамлашни мақсад қиляпмиз. Бу инсон ҳаёти ва унинг саломатлигини сақлаш учун зарур маҳсулотлар, фуқаролар овқатланиши, кийиниши, коммунал ва бошқа хизматлар ҳақини тўлаши, зарур дори-дармонларга олаётган ойлик маоши ва нафақаси етиши керак деганидир.

Номзоднинг таъкидлашича, учрашувларда сайловчиларнинг ҳуқуқий билими, сиёсий фаоллиги ошгани яққол намоён бўлмоқда. Улар ўз шахсий муаммоларини эмас, кўпроқ ҳудудларга, жамиятга дахлдор масалаларни кўтаришмоқда.

 

ЎзХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати.

← Рўйхатга қайтиш