Партия янгиликлари
Ўқитувчиларнинг боши яна “тош”га тегмайдими?..
Ўқитувчи ўзи истаги бўйича ўқув дастури тузиб таълим бермайди, яъни вазирлик томонидан етказиб берилган дарслик бўйича дарс машғулотларини олиб боради. Ўқув курслари эса олий таълимга кириш имтиҳонларига тушадиган тест материаллари бўйича ўқув дастури тузиб олишади.
Амалдаги дарсликдаги тўлиқ маълумотларни ўзлаштирган ўқувчи қай даражада кириш тестларига тайёрлигини таҳлили ўтказилиши керак...
Ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳаммамизнинг бурчимиздир
Ёшлар келажак бунёдкори, эртамиз эгалари. Салоҳиятли ва билимли ёшларни тарбиялашда уларга мактабгача таълим тизимидан катта эътибор бериш зарурлиги ва мактаб таълимида касб-ҳунарга ўқитиш механизмларининг янгидан янги босқичларини яратиш бугунги кун талабидир...
ЎзХДП фракцияси аҳоли ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича ҳукуматга таклифлар берди
Айрим ҳудудларда қуйи тизимдаги ташкилотлар мутасаддилари ижтимоий ҳимоя учун ажратилган маблағларни ғаразли ўй билан ўзлаштираётган ҳолатлар кузатилмоқда.
Фракциямиз маблағлардан самарали фойдаланишни назорат қилишга ёрдам берадиган “Давлат молиявий назорати тўғрисида”ги қонунни тезроқ қабул қилиш керак, деб ҳисоблайди. Кейинги масала. Камбағалликни қисқартиришни самарали ташкил этиш, шу мақсадга ажратилган маблағларни тўғри йўналтириш долзарб аҳамиятга эга. Акс ҳолда, маблағ, саъй-ҳаракат, вақт беҳуда кетиши мумкин. Қайси оила нима учун қийин вазиятда? Кимга қандай ёрдам кўрсатиш керак? Бу саволларга асосланган жавобни билмасдан камбағалликни қисқартириш осон бўлмайди. Биринчи галда камбағалликнинг аниқ мезонларини қонунчиликда белгилаб қўйиш зарур. Демак, партиямиз қайта-қайта кўтараётган масала яна кун тартибига чиқмоқда...
Депутат сайловчилар мурожаатини ижобий ҳал этди
Тахиатош шаҳридаги “Тахиатош” маҳалласида яшровчи фуқаролар билан учрашув ташкил қилинди. Унда маҳалладаги 2 қаватли уйда яшовчи фуқаролар томонидан кўп йиллардан бери ичимлик суви тармоғининг мавжуд эмаслиги хамда тунги ёритиш чироқларини ўрнатиб беришда амалий ёрдам сўрашди. Депутат мазкур муаммони ҳал қилишга киришди...
Ёшларга ишга жойлашиш, кредит олиш масалаларида ёрдам кўрсатилмоқда
Пандемия шароитида дунёнинг кўплаб ҳудудларида, ҳатто ривожланган давлатларда ҳам аҳолини иш билан таъминлаш масаласи муаммога айланиб қолди. Оқибатда миллионлаб инсонлар ишсизликдан азият чекмоқда.
Карантинда ўзини асрамаган одам кимга ўхшайди?.. (видео)
Карантинда ўзини асрамаган одам кимга ўхшайди?.. Карантинда уйдан чиқмаган ҳолда ўзингиз ва яқинларингизни асранг!
Ҳаётимизнинг рангин лаҳзаларини асрайлик! (видео)
Ҳаётимизнинг рангин лаҳзаларини асрайлик!
Ёшлар тақдири учун барчамиз маъсулмиз!
Мактаб битирувчиларини ўқиш ва ишга жалб этиш масалалари муҳокама қилинди. Бунда, мактабданоқ ёшларни касбга 7-синфдан бошлаб ўқувчиларнинг касблар кесимида қизиқиши аниқланиб, 8-9-синф ўқувчилари дастурчи, дизайнер, таржимон каби истиқболли касблар учун пойдевор бўладиган билим ва кўникмаларни эгаллашга йўналтириш ва 10-синфдан робототехника, дастурлаш каби талаб юқори касбларга ўргатиш йўлга қўйилиши белгиланиб, ёшларнинг келажакда замонавий теҳнологиялар бўйича етук мутахассис бўлишларига ва ёшлар бандлигини таъминланишига хизмат қилади...
Қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари камбағаллик юқори бўлган маҳаллаларда ташкил этилади
Аҳоли бандлигини таъминлаш масаласи пандемия шароитида янада долзарб мавзуга айланди. Чунки карантин муносабати билан кўплаб оилалар даромадини йўқотди, вақтинчалик ишлар меҳнат қилаётганларнинг фаолияти тўхтаб қолди. Аммо биз пандемия шароитида яшашга ва меҳнат қилишга ўрганишимиз шарт. Чунки ҳаёт давом этмоқда, ҳаёт ҳаммамиздан ақл-идрок, сабр-тоқат, метин интизом билан ҳаракат қилишни талаб этмоқда...
Маърифатли оналаримиз кўпайсин!
Хотин қизларимизни қўллаб-қувватлашда бандликни таъминлаш катта аҳамиятга эга. Бандлик жиноятчилик, ажрим, оилавий кўнгилсизликларнинг олдини олади, аёлнинг узоқларга кетиб қолишларига тўсиқ бўлади, энг муҳими, оилавий фаровонликни, дастурхон тўкинлигини таъминлайди. Ўз касби, ҳунарини севиб, меҳнат қилаётган аёлнинг руҳи баланд бўлади. Баланд руҳ эса барча қийинчиликларни мардонавор енгишга, эртанги кунга ишонч билан боқишга рағбат беради...
Биргаликда курашайлик!
Юртимизда аҳолини пандемиядан ҳимоя этиш, даволаш, ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш, дори-дармон билан таъминлаш яхши йўлга қўйилганлиги, энг муҳими, ана шундай шароитда яшаш ва ишлашга ўтилганлиги ўз самарасини бермоқда...
КАЛТАК ЯНА ТИББИЁТНИНГ «ЕТИМ» БЎҒИНИ БОШИДА СИНАДИМИ?
Бутун дунёда бўлаётгани каби мамлакатимизда ҳам кўзга кўринмас душман тинч кечаётган ҳаётимизни изидан чиқариб, ўз ҳукмини ўтказмоқда. Ҳар бир оилада муҳокама учун мавзу коронавирус бўлиб қолди.
ХДП фракцияси аъзолари Давлат дастури ижроси бўйича ҳукумат вакилларига қандай саволлар берди?
2020 йил 20 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракциясининг видеомулоқот шаклидаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг I ярим йилликдаги ижроси натижалари ҳақидаги Ҳукумат ҳисоботини муҳокама қилди.
Шифокорларнинг исмини айтиб миннатдорлик билдирайлик!
Шу фурсатдан фойдаланиб, Зарафшон шаҳар 3-сонли тиббий санитария қисмининг реаниматологи Ўктам Содиқов ва терапевт врач Мафтуна опага жондан азиз яқинларимга кўрсатган касбий ёрдамлари учун миннатдорчилик билдираман.
Кичкина хато катта йўқотишларга олиб келади
Мамлакатимизда ҳам шифохоналарга мурожаат қилаётганлар сони кундан-кунга ошиб бораётгани ташвишли, албатта. Биз улар билан ёнма-ён яшаймиз, улар бизнинг яқин қариндошимиз ёки қўшнимиз.
ЎЗИНГИЗНИ ОЛОВДАН ОЛИБ ҚОЧМАЙСИЗМИ?
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, ЎзХДПдан Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Фатхулла Маъсудов 30 кишилик тўйлар ҳақида...
Депутат: оилавий поликлиникалар негизида тезкор реанимацион гуруҳлар тузиш керак
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда ҳудудлардаги бошқармалар вазият бунданда мураккаблашмасдан туриб, барча зарурий чораларни кўришига умид қиламиз.
ЎЗИНИ АСРАГАН МИЛЛАТНИ АСРАЙДИ
Абу Али Ибн Сино ўзининг “Тиб қонунлари” асарида “Руҳ – шамчироққа, билим ана шу шамчироқдан таралаётган ёғдуга ўхшайди. Шамчироқ ёнишдан тўхтамас экан – сен тириксан. Агар у ўчса – сен ҳалок бўласан”, деган фикрни илгари сурганлар.
Ишлар тизимли рўёбга чиқарилаётган ҳудудларда натижалар ҳам ижобийдир
Хўш, секторлар тизими бизга нима берди?
Маҳаллий ҳокимият вакилларининг фикрича, секторлар тизими бундан уч йил олдин йўлга қўйилмаганида ҳозирги синовли дамларда маҳаллий ҳокимият пандемия оқибатларини бартараф этиш билан бир пайтда иқтисодиётни тиклаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш борасида самарали фаолият юрита олмаган бўлар эди...
Электр энергия ишлаб чиқариш манбаалари диверсификацияланади
Ишлаб чиқариш жараёни бор экан, энергия ресурслари унинг асосий омилларидан ҳисобланади. Ресурслар нархларининг ошиши ёки пасайиши ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархига бевосита таъсир кўрсатади. Иқтисодий назарияга асосан, энергия ресурслари нархларининг ошиши, қисқа муддатда, маҳсулот ва хизматлар нархининг ошишига, аҳоли томонидан талабнинг пасайишига ва оқибатда иқтисодий фаоллик пасайиб, ишсизликнинг ошишига олиб келади.
Бошқа томондан эса, нархларнинг ўсиши доимо у ёки бу ресурслардан фойдаланиш самарасини оширади. Юқори нархли ресурсларни бу ресурслардан максимал наф оладиган истеъмолчиларгина сотиб олади. Энергия ресурслари нархларининг ошиши камроқ ресурс сарфлаб кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқаришга мажбурлайди ва узоқ муддатда ишлаб чиқаришда самарали усулларнинг жорий этилишига ва иқтисодий самарадорликнинг ошишига олиб келади...