Абдуллаев Жавлонбек Абдуқаюм ўғли

 

1996 йил 23-декабрда Наманган вилояти Косонсой туманида туғилган. Ўзбекистон ХДП аъзоси.

Абдуллаев Жавлонбек Наманган давлат университети 4- босқич талабаси.

2017 йил декабр ойида Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остида ўтказилган республика кўрик-танлови ғолиби.

2017 йил Наманган давлат университетида имконияти чекланган талаба-ёшлар учун инглиз тили курси ташкиллаштиришининг ташаббускори

2018 йил “Ёшлар нигоҳи” газетаси томонидан 8 март – “Халқаро хотин қизлар куни”га бағишлаб ўтказилган мақолалар танлови ғолиби

2018 йил 20 март куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилоят кенгаши томонидан ўтказилган “Ёшлар марафони-2018”да “Энг матонатли марафончи” номинацияси ғолиби.

2018 йил 3-апрел куни ЎзХДП Наманган вилоят кенгаши томонидан “Ёшлар – келажак таянчи” шиори остида ўтказилган ёшлар форуми ташаббускори.

2018 йил 27-29 апрел кунлари Шаҳрисабз шаҳрида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи муассислигидаги ёш ижодкорлар кенгаши томонидан ташкил этилган “Ўзбекистон баҳори” номли ижод фестивали иштирокчиси

2018 йил 14-июн куни ўтказилган “Ёш сиёсатчи – 2018” республика кўрик-танловининг Наманган вилоят босқичида “Энг самарали ижтимоий лойиҳа” номинацияси ғолиби.

2018 йил 17 октябрда “Йил талабаси - 2018” республика кўрик танловининг университет босқичида “Йилнинг энг ташаббускор талабаси” номинацияси иккинчи даражали диплом соҳиби.

2018 йил 10 ноябр Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этилган “Таълим гранти” лойиҳасида таълим гранти соҳиби.

2018-йил 16-ноябр 7Х7 газетаси томонидан ўтказилган “Матонат” лойиҳаси қаҳрамони.

2019 йил май ойида “Глобаллашув жараёнида мафкуравий иммунитетни шакллантириш” мавзусида ўтказилган республика илмий-амалий анжуманда ўз мақоласи билан иштирок этганлиги тўғрисида сертификат соҳиби.

Шунингдек, у “Наманган вилоятида мева ва сабзавот махсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишнинг маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш” лойиҳасида илмий ишлар олиб бормоқда.

Имконияти чекланган инсонларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини ошириш борасида кўнгилли талабалардан ташкил топган “Кўмак” ижтимоий таъминот гуруҳини тузди.  “Матонат” каби ижтимоий лойиҳалар ташкилотчиси.

 
← Рўйхатга қайтиш