Сиёсатчи кутубхонаси
Политические партии

Муаллиф : Морис Дюверже

Аннотация :

Книга известного французского политолога второй половины XX века Мориса Дюверже посвящена происхождению и сущности политических партий, законам их развития и функционирования в рамках различных политических режимов и избирательных систем. Ставшая уже классической работа французского исследователя переведена на многие языки мира и принесла ее автору репутацию создателя современной теории политических партий. Она будет интересна не только ученым, преподавателям, студентам и аспирантам, но и всем тем, кто профессионально занят практической политической деятельностью, кого волнуют проблемы политической стратегии и тактики, предвыборной борьбы и избирательных технологий в условиях демократии.
 
ISBN: 5-8291-0096-7
Издательство: Москва "Академический проект"
Страниц: 555
Год: 2002

Сайтда ўқиш Юклаш
Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташкилотлари ходимлари, аъзолари ва фаоллари учун қўлланма

Муаллиф : М.Т.Рашидова,
С.Д.Шоназаров

Аннотация :

Бугун фуқароларимиз, айниқса, партия тизимида фаолият олиб бораётган ёки шу йўналишда ишлашни мақсад қилган ҳар бир киши бу масалаларни талқин қила олиши, тегишли тушунчаларга эга бўлиши керак.

Тақдим этилаётган мазкур қўлланма, бу борада партия ходимлари, фаоллари, Қорақалпоғистон Республика, вилоят, туман-шаҳар кенгаши раислари ҳамда сиёсий партиялар фаолиятига қизиқиш билдирган ҳар бир фуқаро учун сиёсий билимларини оширишда муҳим адабиёт бўлиб хизмат қилади.

Қўлланмада, шунингдек, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Устави, партия дастурий мақсадлари ва вазифалари, партия БПТ, туман-шаҳар, минтақавий ва марказий кенгашлари фаолияти ҳақида маълумотлар жамланган.

Сайтда ўқиш Юклаш
Маҳаллий кенгашлар депутатлари учун амалий қўлланма

Муаллиф : Адлия вазирлиги

Аннотация :

Маҳаллий вакиллик органларининг асосий таркибини ташкил этувчи депутатлар фаолияти бугун амалдагидан кўра фаоллашуви ва жадаллашуви лозимлиги ҳеч кимга сир эмас. Бу ўринда, биринчи навбатда, депутатларнинг ўзидан ташаббус ва уйғоқлик талаб қилинмоқда.

Депутатлар халқ вакиллари сифатида фуқароларнинг истак-иродасини ифодаловчи шахс вазифасини ўтар эканлар, ўз фаолиятларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари ва юридик нормалар билан таниш бўлишлари керак.

Ушбу эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда қўлингиздаги китоб ёзилди. Ундаги маслаҳатлар ва тавсияларга амал қилган ҳолда депутатлар маҳаллий даражадаги масалаларни осон ва тез ечишлари, янада самара­ли ва профессионал даражада ишлашлари, вақтлари ва бошқа ресурсларини оқилона сарфлашлари, энг муҳими, фаолиятларини қонуний ва тўғри ташкил этишлари мумкин.

 

Сайтда ўқиш Юклаш
ҚОНУНЛАР

Муаллиф : Афлотун

Аннотация :

Ушбу асарда буюк файласуф Афлотун (Платон) давлат ва жамият тузилиши, қонунлар, қонунларга бўлган асосий талаблар, уларни аҳолига тушунтириш ва ниҳоят жорий этиш ҳақида мулоҳазалар юритади. Китобда умуминсоний қадриятлар, адолат, мардлик, номус, ватанпарварлик, ота-она ҳурмати, эзгу ишларни амалга ошириш каби масалалар ёритилган.

Сайтда ўқиш Юклаш
Лисону-т-тайр (насрий баёни)

Муаллиф : Алишер Навоий

Аннотация :

“Лисону-т-тайр” достони шоир умрининг сўнгги йилларида, 1499 йилда ёзиб тугалланган. Филология фанлари номзоди Ш.Эшонхўжаев достоннинг илмий-танқидий матнини яратиб, изоҳлар билан нашрга тайёрлаган (МАТ, 12-жилд). Мазкур нашрда достон ҳажман 193 боб, 3666 байтдан иборат.

“Лисону-т-тайр” достони фалсафий-тасаввуфий мавзуда яратилган бўлиб, улуғ форс-тожик адиби Фаридиддин Атторнинг “Мантиқу-т-тайр” достонига жавобан ёзилган.

Сайтда ўқиш Юклаш
ЮРТ ҚАЙҒУСИ. Шеърлар

Муаллиф : Абдурауф Фитрат

Аннотация :

Онам! Сени қутқармоқ учун жонми керакдир?
Номусми, виждон била имонми керакдир?
Темур била Чингиз қони тошди томримиздан,
Айтгил! Сени қутқармоқ учун қонми керакдир?
Ёв суқғали келгач қиличини юрагингга,
Туш олдига, ол кўксуми — қалқонми керакдир?
Боқ, боқ, мана турк тенгизи тошқун қила қолди,
Турон ёвини қувғали тўфонми керакдир?
Турон, йигитинг, барчага боқ, қалқди оёқға,
Юртда қоровул қўйғали арслонми керакдир?..

Сайтда ўқиш Юклаш
Темур тузуклари

Муаллиф : Aмир Темур

Аннотация :

Улуғ аждодимиз, гарчи буюк бунёдкор ва жаҳонгир бўлсада, куч-қудрат зўрлик ва зўравонликда эмас, аксинча, адолатда, ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликда эканини ниҳоятда чуқур англаган. Унинг давлатни оқилона бошқариш, ўта мушкул ва имконсиз вазиятда ҳам тўғри йўл, тадбир топа олиш қобилияти, ноёб ақл-заковати ҳар қандай одамни ҳайратга солади. Aмир Темурдек буюк ва бетакрор сиймони ҳар томонлама тушуниш, у барпо этган қудратли салтанатнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-мафкуравий асосларини, Соҳибқироннинг давлат бошқаруви борасидаги улкан салоҳияти, маҳорати, билим ва тажрибаларини ўрганишда, умуман айтганда, ҳаёт сирларини англаб етишда «Темур тузуклари» бебаҳо қўлланма бўлиб хизмат қилади. 

Ислом КAРИМОВ,

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти

Сайтда ўқиш Юклаш