МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ
Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 2018 йилги Устав фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда 2019 йилги Бюджети тасдиқланди
20.03.2019
Мамлакатимизда олиб борилаётган жадал ислоҳотлар ҳар бир соҳа вакилларидан фаол бўлишни талаб қилмоқда. Cўнгги йилларда давлат ва жамият ҳаётида сиёсий партияларнинг ўрни ва мавқеи ошиб, мамлакатимизнинг муҳим ижтимоий ва сиёсий масалаларини ҳал этишдаги роли ва таъсири сезиларли даражада кучаймоқда. Таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузаси ҳамда 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаларида белгилаб берилган устувор вазифалар асосида барча сиёсий партиялар ўз фаолиятларини тубдан қайта кўриб чиқди ва бу уларнинг фаолиятида том маънода янги босқични бошлаб берди.
Бугун сиёсий тизимни ривожлантириш, давлат ва жамият ҳаётида сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш долзарб вазифа сифатида кўрилмоқда. Ўз навбатида, ваколатларнинг кенгайиши сиёсий партиялар масъулиятини ҳам янада ошириб, янгича талаб асосида ишлашларини тақозо этади.
Мазкур жараёнларда, сиёсий партияларга яратилаётган шарт-шароитлар, хусусан партия ташкилотларининг молиявий таъминоти ҳамда моддий-техника базаларининг ҳолати сиёсий партиялар олдига қўйилган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Жорий йилнинг 16 март куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг XI пленумида партиянинг 2018 йилги Устав фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда 2019 йилги бюджети тасдиқланди.
“Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, сиёсий партиялар ҳар йили кенг оммага ўз бюджетларини эълон қилишлари белгилаб қўйилган.
Мазкур қонун талабларига мувофиқ, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 2018 йилги Устав фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда 2019 йилги бюджети кенг омма эътиборига ҳавола этилмоқда.
Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 2018 йилдаги устав фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги
ҲИСОБОТИ
№ |
Кўрсаткичлар |
Режанинг бажарилиши (минг сўмда) |
|
2018 йил 1 январ ҳолатига қолдиқ |
1 840 926,4 |
I |
Даромадлар жами |
22 604 933,1
|
|
давлат бюджети маблағлари |
12 678 312,0 |
|
бюджетдан ташқари маблағлар |
9 926 621,1 |
|
шу жумладан: |
|
|
аъзолик бадаллари |
4 331 771,0 |
|
тадбиркорлик фаолияти даромадлари |
3 902 951,2 |
|
ҳомийлик, хайрия тушумлари |
6 610,0 |
|
бошқа тушумлар |
1 685 288,8 |
II |
Харажатлар жами |
22 858 447,1
|
|
ижро этувчи аппарат ходимлари учун жорий харажатлар |
15 220 797,3 |
|
Партия аъзолари ОАВда чиқшини ташкил этиш ва кўргазмали тарғибот материаллари нашр этиш харажатлари |
937 830,2 |
|
Партия фаолларини ўқитиш, семинар, тренинглар ўтказиш, ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш харажатлари |
240 174,1 |
|
Партия пленуми, конференциялар ва бошқа тадбирларни ўтказиш харажатлари |
464 511,0 |
|
Партия мол-мулкини сақлаш, фойдаланиш билан боғлиқ коммунал ва эксплуатация харажатлари |
2 024 767,3 |
|
Бошқа турли харажатлар |
3 970 367,2 |
III |
Даромадларни харажатлардан ортиқлиги |
1 587 412,4
|
Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг устав фаолиятини молиялаштириш 2018 йилда қуйидаги бир неча манбалар ҳисобидан амалга оширилди. Ўтган йилда партия ҳисоб рақамларига келиб тушган тушумларнинг умумий миқдори 22 миллиард 604 миллион 933 минг 100 сўмни ташкил этди. Ушбу тушумлар қуйидаги манбалар ҳисобига тўғри келади. Жумаладан:
– партиянинг устав фаолиятини молиялаштириш учун давлат томонидан ажратилган маблағлар – 12 миллиард 678 миллион 312 минг сўм;
– аъзолик бадаллари ҳисобидан - 4 миллиард 331 миллион 771 минг сўм;
– тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлари ҳисобидан -
3 миллиард 902 миллион 951 минг 200 сўм;
– юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳайрия маблағлари ҳисобидан - 6 миллион 610 минг сўм;
– ва бошқа тушумлар – 1 миллиард 685 миллион 288 минг 800 сўм.
Шуни таъкидлаш керакки, 2018 йилда партиянинг Устав фаолиятини молиялаштиришга йўналтирилган умумий маблағнинг
44 фоизини партиянинг ўз маблағлари ташкил этди. 2017 йилда ушбу кўрсаткич 39 фоизни ташкил қилган эди. Яъни, 2018 йилда партиянинг ўз маблағлари 2017 йилга нисбаттан 5 фоизга ўсган.
Айниқса, партияга аъзолик бадаллари Устав фаолиятимизни молиялаштиришнинг муҳим манбаига айланиб бормоқда. Шу билан бирга, партия аъзоларини ҳисобга олишнинг изчил такомиллаштириб борилаётгани, аъзолик бадалларини мунтазам келиб тушишини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳам муҳим ўрин тутмоқда.
Йиғилаётган партияга аъзолик бадаллари 2018 йилда 4 миллиард 331 миллион 771 минг сўмни ташкил қилди. Бу эса мазкур кўрсаткич 2017 йилга нисбатан (4 миллиард 125 миллион 861 минг сўм) 5 фоизга ўсганини англатади.
2018 йилда Ўзбекистон Халқ демократик партияси фаолиятини молиялаштиришнинг барча манбалари қонуний ҳисобланади. Партия ўз Устав фаолиятини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан таъқиқланган манбалардан олинадиган маблағлардан фойдаланмади.
Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 2018 йилдаги харажатлари жами 22 миллиард 858 миллион 447 минг 100 сўмни ташкил қилди.
Ҳаражатлар партиянинг Уставида назарда тутилган партиянинг ижро этувчи аппарати ходимлари таъминоти, умумпартиявий тадбирларни ўтказиш, партия мулкларини сақлаш ҳамда моддий-техника базасини яхшилашга йўналтирилган.
Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 2019 йилги бюджети тўғрисидаги
МАЪЛУМОТ
№ |
Кўрсаткичлар |
Режа (минг сўмда) |
|
2019 йил 1 январь ҳолатига қолдиқ |
1 587 412,4 |
I |
Даромадлар жами |
21 365 292,0
|
давлат бюджети маблағлари |
14 454 589,0 |
|
бюджетдан ташқари маблағлар |
6 910 702,9 |
|
|
шу жумладан: |
|
|
аъзолик бадаллари |
4 007 052,9 |
тадбиркорлик фаолияти даромадлари |
2 903 650,0 |
|
II |
Харажатлар жами |
22 713 019,1
|
ижро этувчи аппарат ходимлари учун жорий харажатлар |
14 955 704,4 |
|
партия фаолларини ўқитиш, семинарлар ва тренинглар ўтказиш харажатлари |
546 325,0 |
|
партия қурултойи, пленумлари, конференциялар ва бошқа йиғилишларини ўтказиш харажатлари |
1 365 250,0 |
|
кўргазмали тарғибот материалларини нашр этиш ва тарқатиш харажатлари |
1 542 200,5 |
|
партия мол-мулкини сақлаш, улардан фойдаланиш билан боғлиқ коммунал ва эксплуатация харажатлари |
2 254 864,0 |
|
бошқа турли харажатлар |
2 048 675,2 |
|
III |
Даромадларни харажатлардан ортиқлиги |
239 685,3
|
Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 2019 йилги бюджетининг Даромад қисми жами 21 миллиард 365 миллион 292 минг сўмга режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Устав фаолиятини молиялаштириш 2019 йилда бир неча манбалар ҳисобидан амалга ошириш режалаштирилмоқда. Жумладан:
– партиянинг устав фаолиятини молиялаштириш учун давлат томонидан ажратиладиган маблағлар –14 миллиард 454 миллион 589 минг сўм;
– аъзолик бадаллари ҳисобидан - 4 миллиард 7 миллион 52 минг 900 сўм;
– тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлар ҳисобидан - 2 миллиард 903 миллион 650 минг сўм;
– 2019 йил 1 январь ҳолатига ўтган йил ҳисобидан қолдиқ – 1 миллиард 587 миллион 412 минг 400 сўм.
Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 2018 йилдаги харажатлари жами 22 миллиард 713 миллион 19 минг 100 сўмга режалаштирилмоқда.
Харажатлар партиянинг Уставида назарда тутилган партиянинг ижро этувчи аппарати ходимлари таъминоти, умумпартиявий тадбирларни ўтказиш, партия мулкларини сақлаш ҳамда моддий-техника базасини яхшилашга йўналтирилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши