Президентликка номзоднинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили учрашувлар ўтказмоқда
Президентликка номзоднинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили учрашувлар ўтказмоқда

 

ЎзХДПдан Президентликка номзод Улуғбек Иноятовнинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили Қизилгул Қосимова вилоят туманларида сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда.

Биринчи учрашув Ангрен шаҳрида бўлиб ўтди. Ишончли вакил Қизилгул Қосимова йиғилганларга президентликка номзоднинг сайловолди дастурида белгиланган йўналишлар ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Жумладан, дастурдаги ёшларнинг касб-ҳунар танлаши, бепул таълим олиши, ўқув муассасаларини тугатгандан сўнг ишга жойлашиш кафолатини мустаҳкамлаш ташаббусининг нақадар аҳамиятли эканлиги борасида тушунтиришлар берди.

 

Президентликка номзод Улуғбек Иноятовнинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили Қизилгул Қосимованинг кейинг учрашуви Бекобод шаҳар кўп тармоқли поликлиникасида ўтказилди. Тадбирда Қизилгул Қосимова номзоднинг сайловолди дастуридаги тиббиёт соҳасига оид ташаббусларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Хусусан, дастурдаги тиббий суғуртани босқичма-босқич жорий қилиш ва тиббий хизматларни рақамлаштириш, шифокорлар томонидан дориларни тайинлашда электрон рецепт тизимига ўтишнинг бугунги кун зарурияти эканлигини алоҳида таъкидлади.

 

ЎзХДПдан Президентликка номзод Улуғбек Иноятовнинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили Қизилгул Қосимова билан Қибрай туманидаги “Фарход Мадад” МЧЖда учрашув бўлиб ўтди.

Ишончли вакил сайловчиларга номзоднинг сайловолди дастури ҳақида маълумотлар бераркан, дастурдаги истеъмол бозорини мамлакатимизда ишлаб чиқарилган кундалик зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар билан тўлдириш ташаббуси ҳақида атрофлича тушунтиришлар берди. Ишончли вакил бу ташаббуснинг амалга татбиқ этилиши маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун ката имкониятлар эшигини очишини қайд этди.

Учрашувларда сайловчилар томонидан берилган саволларга ишончли вакил бафуржа жавоблар берди.

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш