Президентликка номзоднинг Қашқадарёдаги ишончли вакили билан учрашувлар давом этмоқда

 

ЎзХДПдан Президентликка номзод Улуғбек Иноятовнинг Қашқадарёдаги ишончли вакили Олим Равшанов Касби туманидаги Реабилитация марказида сайловчилар билан учрашув ўтказди.

Ишончли вакили Олим Равшанов сайловчиларга номзод сайловолди дастуридаги ташаббуслар бўйича атрофлича маълумотлар берди.

Хусусан, ишончли вакил йиғилганларга дастурда назарда тутилган ёлғиз кексалар, ота-она қарамоғисиз қолган болалар ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаётий эҳтиёжларига эътиборни кучайтириш ташаббусининг аҳамияти ҳақида тушунтиришлар бериб ўтди.

Учрашувда ишончли вакил сайловчиларнинг берган саволларига бафуржа жавоблар берди.

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш