Камбағалликни камайтириш дастури ишлаб чиқилиши белгиланмоқда
Камбағалликни камайтириш дастури ишлаб чиқилиши белгиланмоқда

 

Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида 2020 йилнинг 1 августига қадар

 

камбағаллик тушунчаси, уни аниқлаш мезонлари ва баҳолаш усулларини қамраб олган методология ишлаб чиқиш;

аҳоли, айниқса ёшлар ва аёлларда тадбиркорлик ва бизнес юритишнинг замонавий кўникмасиини шакллантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар;

тадбиркорлик ташаббусларини, энг аввало, жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга кўмаклашувчи ташаббусларни қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмлари;

тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар, жумладан микромолиялаш хизматларидан кенг фойдаланиши, шунингдек, давлат харидларида иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратиш;

банд бўлмаган аҳолини қайта тайёрлаш ва ишсиз фуқароларни зарур касбларга ўқитиш бўйича кенг кўламли дастурларни амалга ошириш;

Фарғона водийсининг 22 та қишлоқ туманида аҳоли ўртасида замонавий ишбилармонлик ва бизнес кўникмаларини шакллантириш бўйича бошланган ижобий тажрибани барча ҳудудларда босқичма-босқич жорий этишни назарда тутувчи “Камбағалликни камайтириш дастури”ни ишлаб чиқиш белгиланмоқда.

← Рўйхатга қайтиш