66
Хонободда депутатлик ўрганишлари олиб борилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Анваржон Нурматов Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида бўлиб, шаҳар Кенгаши депутатлари билан қонунчиликдаги янгиликлар, депутатлик назорати ва партия депутатлик гуруҳлари фаоллигини ошириш масалаларини муҳокама қилди...
Самарқандда давлат тиббий суғуртаси тизимини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгашида халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи йиғилиши ва жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтди. Унда вилоятда давлат тиббий суғуртаси тизимини жорий этишга тайёргарлик ҳолати муҳокама қилинди...
Олотда камбағалликни қисқартириш ва оилалар даромадини ошириш масалалари ўрганилди
Халқ депутатлари Олот туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутати, туман ҳокими Н. Нематова Пичоқчи маҳалласида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилалар даромадини ошириш борасидаги ишларни ўрганди...
Паркентда 120 нафар бола боғча таъмири якунланишини кутмоқда
Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутати Муҳсиддин Низомиддинов маҳалла еттилиги ва ота-оналар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ билан биргаликда қурилиш жараёнини жойига чиқиб ўрганди. Ўрганиш давомида бажарилиши лозим бўлган ишлар, қурилиш сифати ва мавжуд камчиликлар юзасидан масалалар аниқланди...
Депутатлик сўрови натижасида сув таъминотидаги носозлик бартараф этилди
Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати, Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи аъзоси Махира Мамутова фуқаролар мурожаати асосида “Анасай” маҳалласи ҳудудидаги “Ота-макон гузари” кўчасида сув таъминоти қувурларида юзага келган авария ҳолати юзасидан тегишли ташкилотга депутатлик сўрови юборган эди...
Тошкент вилоятида куз-қиш мавсумига масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент вилоят Кенгаши ташаббуси билан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, аҳолини узлуксиз электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви ва кўмир билан таъминлаш, шунингдек, коммунал инфратузилмадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалаларига бағишланган амалий семинар ташкил этилди...
Янгиерда депутат сўрови асосида йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминланди
“Бир маҳалла — бир ташаббус” лойиҳаси доирасида олиб борилган ўрганишлар давомида халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутати Гулнора Боймирзаева “Маърифат” маҳалласи аҳолиси мурожаатлари асосида депутат сўрови юборган эди...
Депутатлар фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди
Андижонда Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши томонидан маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳлари фаолиятига бағишланган депутатлар форуми ўтказилди...
Мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти депутатлик назоратида
Ўзбекистон ХДП Яккасарой туман кенгаши раиси Ш. Шарипова ҳамда халқ депутатлари Яккасарой туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан тумандаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти ўрганилди...
Пискентда 76 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди
Ўзбекистон ХДП Пискент тумани кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Д. Комилова ташаббуси билан Муротали маҳалласидаги 51-оилавий поликлиникада «Саломатлик акцияси» ташкил этилди...