Соғлом оила
Соғлом оила

 

ЎзХДП Ширин шаҳар кенгаши ташаббуси билан Ширин шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими билан ҳамкорликда “Халқаро оила куни” муносабати билан Болалар спорт мактабида “Соғлом оила” шиори остида спорт мусобақаси ўтказилди.

Беллашувларни бошлашдан аввал ЎзХДП Ширин шаҳар Кенгаши раиси Н.Акрамова, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д.Умаровалар сўзга чиқиб, соғлом турмуш тарзига риоя қилишнинг аҳамияти ҳақида тушунтиришлар бериб, қатнашчиларга омад тилади.

Баҳсларда Ширин шаҳридаги “А.Темур”, “Дўстлик”, “М.Улуғбек”, “Бунёдкор”, “Фарҳод”, “Нуробод”, “Ватанпарвар” МФЙ дан жами 7 та фаол оилалар қатнашди.

Спорт мусобақасини ўтказишдан мақсад оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оммавий спорт турларининг инсон ва оила ҳаётидаги ўрни, жисмоний ва маънавий соғломликни тарғиб қилиш, спорт билан мунтазам шуғулланиш учун шароитлар яратишдан иборатдир.

Оилавий жамоалар югуриш, сакраш, акробатика, тўпни нишонга отиш, эстафета, арқон тортиш бўйича куч синашишди. Кескин ва муросасиз ўтган беллашувларда “Нуробод” МФЙ дан қатнашган Бекболтаевлар оиласи ғолибликни қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорларга эсдалик совғалари, дипломлар топширилди.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш