Муҳокама, таҳлил ва таклиф
Муҳокама, таҳлил ва таклиф

 

Ўзбекистон ХДП Денов туман кенгаши раиси Х.Мирзаев ва халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Ш.Қодирова, туман Кенгаши депутати М.Абдираимов ташаббуси билан «Янгиариқ» маҳалласида «Муҳокама, таҳлил ва таклиф» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида партия туман кенгаши масъуллари, фаоллар, халқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши депутатлари ва маҳалла фаоллари иштирок этди.

Тадбирда аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш турлари ва шакллари, аҳолининг руҳий саломатлигини қўллаб-қувватлаш, шахсга унинг психологик муаммолари ва ҳаётида юзага келган оғир ижтимоий вазиятларини ҳал этишга кўмаклашиш ва руҳий саломатлигини сақлаш масалаларида сўз борди. Мутахассислар кишининг руҳий саломатлигида муаммолари, ўзини мустақил ифода эта олиш билан боғлиқ индивидуал қобилиятларини кучайтириш ва шахснинг турмуш тарзини яхшилашга кўмаклашиш борасида батафсил тўхталиб ўтди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш