Истироҳат боғларида ҳам имзо йиғилмоқда

 

Биламизки, сиёсий партия аҳолининг маълум бира қатлами манфаатларини ҳимоя қилувчи куч ҳисобланади. Унинг аъзолари эса партия қарашлари, ғоялари, мақсадларини тарғиб қилиш, аҳоли орасида кенг ёйишга ҳисса қўшади.

Ана шундай фаол ва ташаббускор партия ходимлари ва аъзолари имзо тўплаш жараёнлари юқори уюшқоқлик билан ўтказяпти. Жараён Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар кенгашлари, 200 дан ортиқ шаҳар ва туман кенгашлари, 10 мингдан зиёд бошланғич партия ташкилотларида ташкил этиляпти.

Шунингдек, одамлар гавжум жойлар, турли ташкилот ва корхоналарда ҳам имзо тўплаш жараёни қизғин. Хусусан, Тошкент шаҳридаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида ҳам ана шундай нуқта ташкил этилган.

Имзо йиғиш жараёнлари Сайлов қонунчилигига биноан ўтаётган бўлиб, фуқароларнинг хоҳиш-иродаларини эркин ифодалаш имкониятларини кенгайтирмоқда.

Шу билан бирга, сайловчиларнинг партияга оид саволларига жавоб берилиб, бўлажак сиёсий жараёнининг мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда.

 

 

 

 

 

Теглар

Сайлов-2024
← Рўйхатга қайтиш