Партиямизни фаол қўллашмоқда

 

Имзо йиғиш — сайловда қатнашишнинг энг муҳим талабларидан бири бўлиб, сайлов кампаниясининг бошланғич палласи ҳисобланади. Мазкур жараёнда Халқ демократик партияси муносиб иштирок этмоқда.

Хусусан, Тошкент давлат шарқшунослик университетида бўлиб ўтган имзо тўплаш тадбирида аниқлик, ишчанлик ҳамда ўзаро ҳамжиҳатлик руҳияти уфуриб турди. Фуқароларга Ўзбекистон Халқ демократик партияси ғоялари ҳамда бўлажак сиёсий жараённинг мазмун-моҳияти хусусида тушунчалар берилмоқда.

Ўз навбатида аҳоли вакиллари томонидан ҳам жуда кўплаб саволлар билан мурожаат қилинмоқда. Партия ғоялари билан қизиқиб, эришган ютуқлари юзасидан фикр мулоҳазалар билдирилмоқда.

Фуқаролик жамиятини шакллантириш, демократик ҳуқуқий давлатни барпо этишда ҳар бир сайловчининг ўрни, фаоллиги жуда муҳимлиги таъкидланяпти.

 

 

 

 

 

Теглар

Сайлов-2024
← Рўйхатга қайтиш