Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентига сайловлар бошланди
Ўзбекистон ХДП Ёшлар парламенти сайловларининг 1-босқичини бошлади. Хусусан, Бухоро вилоятининг туман ва шаҳарларидан номзод ёшларнинг ҳужжатлари қабул қилинди.
Унда номзодларнинг Ёшлар парламенти аъзолари сафига қўшилиш истагини билдирган 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган партиянинг фаоллари сараланди.
Маълумот учун айтиш керакки, Ёшлар парламентининг Низомига мувофиқ аъзолар беш йил муддатга сайланишади.