Ангрен шаҳрида янги БПТ ташкил этилди

 

Ўзбекистон ХДП Ангрен шаҳар кенгаши раиси Ф.Абдураҳимова Ангрен шаҳар 34-мактаб интернатида учрашув ташкил этди.

Учрашувда Ф.Абдураҳимова Партиянинг сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифалар ҳамда "Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва "яшил" иқтисодиёт йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури юзасидан кенг тушунчалар берди.

Шунингдек, муассаса жамоаси ҳамда унда таҳсил олаётган болалар учун яратилган шароит кўздан кечирилди. Уларни ўйлантираётган масалалар муҳокама қилинди.

Қизғин савол-жавоблар, берилган маълумотлар, партиянинг ижтимоий ҳимоя масалаларига оид ташаббуслари тадбир иштирокчиларида ЎзХДПга бўлган қизиқишни оширди. Натижада ходимларнинг 12 нафари партия сафига қабул қилинди. Шунингдек, мактаб-интернатда янги бошланғич партия ташкил этилди.

 

 

 

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш