Хотин-қизларга бепул тиббий кўрик ташкил этилди
Ўзбекистон ХДП Жалақудуқ туман кенгаши томонидан тумандаги «Амир Темур» оилавий шифокорлик пунктида «Соғлом она – соғлом жамият» лойиҳаси доирасида ҳудуддаги аёллар учун бепул тиббий кўрик ташкил қилинди.
Тадбир давомида 115 нафар хотин-қизларга бепул тиббий хизмат кўрсатилиб, касаллиги аниқланган аёлларнинг 4 нафарига туман ва 2 нафарига вилоят шифохоналарида даволанишлари учун йўлланмалар берилди.
Бундай тадбирларнинг ҳар бир ҳудудда мунтазам ўтказилиши хотин-қизларда кузатиладиган касалликларни эрта аниқлаб, тезкор профилактик назорат ўрнатишга замин яратади.