Карманадаги оилавий шифокорлик пункти ўрганилиб, “Саломатлик акцияси” ўтказилди
Кармана туман Кенгаши ташаббуси билан “Шибзон” маҳалласидаги Оилавий шифокорлик пунктида “Саломатлик акцияси” ўтказилди.
Тиббий кўрик асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оила вакиллари ҳамда ҳудудда истиқомат қилувчи аёллар ва болалар учун ташкил этилди. Шу билан бирга депутатлар шифохона фаолияти билан ҳам танишди. Аниқланишича, муассасада айни пайтда 28 турдаги дори дармон воситалари аҳолига бепул тарзда эҳтиёжидан келиб чиқиб тарқатилмоқда.
Тиббий кўрик давомида касаллик аниқланган оналар ва болаларга шифокорларнинг тавсиялари берилиб, назоратга олинди. Яна айрим беморларга даволаниш учун йўлланмалар берилди.