Ёшлар манфаатлари йўлида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

 

Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга қаратилган давлат сиёсати янги босқичга кўтарилмоқда. Шу сабабдан ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим олиши, ўз иқтидорини намоён этиши ҳамда жамият ҳаётида фаол иштирок этиши учун кенг имкониятлар яратиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.

Халқ демократик партияси Сирдарё вилоят кенгаши ҳамда Гулистон давлат педагогика институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандум доирасида талаба-ёшларнинг ташаббус ва ғояларини қўллаб-қувватлаш, уларни жамият ҳаётида фаол иштирок этишга ундаш, шунингдек, ижтимоий, маънавий-маърифий ва илмий лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш режалаштирилган.

Бундай мулоқотлар икки томон ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга хизмат қилади.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш