Мактабгача таълим ташкилотларида ўрганишлар давом этмоқда

 

Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашидаги партиямиз депутатлик гуруҳи аъзолари Фарғона шаҳри ҳамда Тошлоқ ва Ўзбекистон туманларидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида ўрганиш ишлари олиб борди.

Ишчи гуруҳ аъзолари муассасалардаги таълим-тарбия жараёни, болалар учун яратилган шарт-шароитлар, умумий хавфсизлик даражаси ва санитар-гигиеник ҳолатни ўрганди.

Баъзи муассасаларда эвакуация, ёнғинга хавфсизлиги меъёрларига тўлиқ амал қилиш билан боғлиқ муаммолар, шунингдек, болалар майдончасидаги қопламаларнинг сифати борасида айрим камчиликлар аниқланди.

Ўрганишлар давомида муассасалар фаолиятини янада такомиллаштириш, болалар учун хавфсиз ва замонавий шароитлар яратиш, таълим-тарбия жараёнини янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш