Мактабгача таълим ташкилотларида ўрганишлар давом этмоқда

 

Халқ депутатлари Вобкент туман Кенгашидаги партиямиз депутатлик гуруҳи раҳбари Мансурхон Хайруллоев бошчилигидаги ишчи гуруҳ “Шакаркент” маҳалласидаги 4-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, болалар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганди.

Ўрганишлар давомида муассасада болалар ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, хавфсизликни таъминлаш ҳамда таълим-тарбия жараёнларини самарали ташкил этиш ҳолатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Жумладан:

– болалар хавфсизлигини таъминлаш бўйича ташкилий ишлар ҳолати;

– хавфсизликка оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ички тартиб-қоидаларнинг амалда қўлланилиши;

– бино ва иншоотларнинг техник ҳолати ҳамда хавфсизлик талабларига мослиги;

– болаларнинг таълим олиши ва амалий кўникмаларини шакллантириш учун яратилган шароитлар;

– озиқ-овқат хавфсизлигини назорат қилиш бўйича ҳужжатлар юритилиши;

– овқатлантириш жараёнининг санитария-гигиена талабларига мувофиқлиги;

– озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимлик сувининг сифати ҳамда хавфсизлиги атрофлича кўздан кечирилди.

Ўрганиш якунида аниқланган айрим камчиликлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари муҳокама қилиниб, хавфсизликни янада кучайтириш ҳамда мавжуд шароитларни яхшилаш бўйича тегишли таклифлар берилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш