Болалар хавфсизлигини таъминлаш масалалари ўрганилди

 

Мирзачўл туманидаги Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида болалар хавфсизлигини таъминлаш масалалари юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Унда Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт, хотин-қизлар ҳамда гендер тенглиги масалалари бўйича доимий комиссия раиси А.Намазова, вилоят Кенгаши депутати С.Азимова, туман санитария-эпидемиология хизмати вакили М.Жонузақова ҳамда туман ФВБ ходимлари О.Барноев ва Х.Рўзиқуловлар иштирок этди.

Ўрганиш давомида болалар ҳаёти ва соғлигига хавф туғдириши мумкин бўлган омиллар, муассасадаги хавфсизлик чоралари ҳамда мавжуд шароитлар таҳлил қилинди. Аниқланган камчиликлар юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилиб, уларни бартараф этиш бўйича вазифалар белгиланди.

Мазкур масалалар доимий комиссия ва депутатлар назоратида бўлиб, болалар учун хавфсиз ва қулай муҳит яратишга қаратилган ўрганишлар давом эттирилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш