Нукусдаги мактабгача таълим ташкилотида ўрганиш ўтказилди

 

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Нукус шаҳар кенгаши ҳамда Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари тегишли соҳа вакиллари билан ҳамкорликда Нукус шаҳридаги “Саманбай” маҳалласида жойлашган 29-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ўрганиш ишлари олиб борди.

Ўрганиш давомида муассасада санитария-гигиена ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши, электр жиҳозларидан фойдаланиш ҳолати ҳамда болалар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар таҳлил қилинди. Шунингдек, тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва тайёрлаш жараёнлари кўздан кечирилди.

Мутахассислар томонидан мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини янада такомиллаштириш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда таълим сифати ва хавфсизлик талабларини кучайтириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Шунингдек, Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати Маҳира Мамутова сайловчилар билан учрашувлар давомида билдирилган мурожаат асосида мазкур мактабгача таълим ташкилотига 3 дона телевизор тақдим этди. Ушбу амалий кўмак болаларнинг билим олиши ва бўш вақтини мазмунли ташкил этишга хизмат қилади.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш