Депутат “болалар боғчаси”да озиқ-овқат хавфсизлигига риоя этилиш ҳолатини ўрганди
Халқ депутатлари Бешариқ туман Кенгашидаги ЎзХДП депутати Жаҳонгир Мадаминов томонидан тумандаги 43-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида тарбияланувчилар учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотлари захираси, уларнинг сақланиш ҳолати ҳамда болаларга берилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва белгиланган талабларга мувофиқлиги кўздан кечирилди.
Шунингдек, ташкилотда болаларнинг соғлом овқатланиши учун яратилган шароитлар, озиқ-овқат таъминоти тизими ҳамда бу борадаги ишларнинг ташкил этилиши ўрганилди. Аниқланган масалалар юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди.