Тошкент вилоятида инклюзив муҳитни мустаҳкамлашга қаратилган акция ўтказилди

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши томонидан Ангрен шаҳридаги “Янги Ангрен” маданият ва спорт мажмуасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда жамиятда инклюзив муҳитни мустаҳкамлаш мақсадида “Имконият чекланмаган” акцияси ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши раҳбарияти ва ходимлари, партиянинг вилоятдаги туман ва шаҳар кенгашлари раислари, партия фаоллари, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Акция доирасида вилоятнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган ногиронлиги бўлган фуқаролар томонидан тайёрланган амалий санъат намуналари, миллий ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий санъат асарлари, каштачилик ва бошқа ижодий ишлардан иборат кўргазма ташкил этилди. Шунингдек, иштирокчиларнинг қўл меҳнати маҳсулотлари аукцион савдосига қўйилиб, харид қилинди.

Тадбир давомида ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда тенг имкониятлар яратиш масалаларига эътибор қаратилди.

Якунда акцияда фаол иштирок этган бир гуруҳ фуқароларга Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгашининг эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, 12 нафар тадбир иштирокчиси партия сафига қабул қилинди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш