Қашқадарёда “Сиёсатдаги ёшлар” интеллектуал турнири ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши ҳамда Иқтисодиёт ва педагогика университети ҳамкорлигида талаба-ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш, уларнинг ижтимоий фаоллиги ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Сиёсатдаги ёшлар” интеллектуал турнири ўтказилди.

Унда партия кенгаши масъуллари, депутатлар, устозлар ва талаба-ёшлар иштирок этди. Икки босқичда ташкил этилган турнирда иштирокчилар Конституция ва қонунчилик асослари, парламент ва маҳаллий Кенгашлар фаолияти, давлат ислоҳотлари ва ижтимоий сиёсат, сиёсий атамалар ҳамда тарихий воқеаларга оид саволлар бўйича ўз билимларини синовдан ўтказдилар.

Турнир якунида иқтидорли ва сиёсатга қизиқиши юқори бўлган ёшлар аниқланди. Ғолиб жамоалар Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгашининг диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шунингдек, ҳудудий бошланғич партия ташкилоти томонидан партияга қабул қилинган бир гуруҳ ёшларга аъзолик гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш