Партия дастурий мақсадларига хизмат қилиш – асосий масъулият

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 35 йиллиги муносабати билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасида партия фракцияси аъзолари «Ўзбекистон Халқ демократик партияси ифтихори» кўкрак нишони билан тантанали тақдирланди.

Тақдирлаш маросимида сўз олганлар парламентдаги қонун ижодкорлиги жараёнида партия электорати манфаатларини янада кенгроқ ифода этиш, аҳолини ўйлантираётган ижтимоий масалаларга ечим топишда депутатлик ва парламент назорати имкониятларидан самарали фойдаланиш зарурлигини таъкидлашди. Партия Сайловолди дастурида илгари сурилган мақсад ва вазифаларга таяниш, уларнинг ижросини таъминлашга қаратилган ташаббусларни изчил давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Ҳурмат ва эътироф депутатларнинг меҳнати ва садоқатига билдирилган ҳурмат ифодаси бўлиш билан бирга, уларни янги масъулият ва ташаббусларга ҳам ундайди.

 

 

 

 

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш