Маҳаллада пиёдалар йўлакчаси қурилиши депутат назоратида
Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутати М. Суяров сайлов округига қарашли Ғафур Ғулом маҳалласида пиёдалар йўлакчаси қурилишини жойига чиққан ҳолда ўрганди.
Ўрганиш давомида қурилиш ишларининг бориши, йўлакчани барпо этиш жараёни ва ишларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги эътибор марказида бўлди.
Ўзбекистон ХДП аҳоли учун хавфсиз ва қулай инфратузилма яратиш, фуқароларнинг кундалик ҳаётида учраётган муаммоларга эътибор қаратишни депутатлик фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири деб билади. Шу нуқтаи назардан, пиёдалар йўлакчаси қурилишини ўрганиш маҳалла аҳолиси, айниқса, пиёдалар учун хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини таъминлашга қаратилган депутатлик назоратининг бир кўринишидир.