Олот ва Қоракўлликларга ёрдам
Маълумки, жорий йилнинг 27 апрель куни Бухоро вилоятида рўй берган табиий офат натижасида кўплаб аҳоли хонадонлари ва ижтимоий объектлар талофат кўрди. Айниқса, Олот ва Қоракўл туманларида истиқомат қилувчи аҳоли уйларига катта зарар етди. Шу кунларда юртдошларимизга уй-жойларини тиклаб олиши учун кенг қамровли ёрдам кўрсатилмоқда.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси бу жараёндан четда тургани йўқ. Партия Марказий Кенгаши бунинг учун алоҳида маблағ ажратган эди. Кеча партияниг парламентдаги фракцияси ҳамда вилоят, туман Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари аъзолари иштирокида эҳтиёжманд оилаларга қурилиш материаллари тарқатиб берилди.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати