Партия мафкураси: нимага бошқа мақсад ва ғоялар танланмади?

Бундан бир неча дақиқа олдин сизга видеомулоқот ҳақида ахборот берган эдик. Анжуман давом этяпти. Кескин фикрлар, танқидий мулоҳазалар, ўринли ва асосли таклифлар билан янада қизғин тус олмоқда.

– Партиямиз мафкураси учта асосий ғоялардан иборат, яъни, булар - Ижтимоий тенглик ва адолат, Ижтимоий бирдамлик ҳамда Ижтимоий демократия ғояларидир, – дея сўзини давом эттиряпти Улуғбек Вафоев. – Биз ушбу ғояларнинг талқинини беришга ҳаракат қилдик.

Чунки, ижтимоий тенглик ва адолатга асосланган адолатли жамият яратиш ғояси, инсоният пайдо бўлгандан бошлаб, азал-азалдан бери барча инсонлар орзу қилиб келаётган ғоядир.

Партиямиз фикрича, ижтимоий тенглик ва адолат – деганда, партиямиз, фуқароларнинг ҳуқуқ ва имкониятлардан эркин фойдаланишдаги тенглигини, ижтимоий ва моддий ҳолатидан қатъи назар қонун олдида барча бирдай маъсул эканлигини тушунади. Тенглик ва адолат барча – иқтисодий, гуманитар, маданий жабҳаларда мустаҳкам қарор топиши лозимдир, ушбу ҳолат ижтимоий ўсиш ва ижтимоий барқарорликнинг асосий шартидир.

Ижтимоий бирдамлик аҳолини ижтимоий ҳимояланганлик даражасини ошириш ва муҳим ижтимоий дастурларни ҳаётга самарали татбиқ этишда, давлат ва жамиятнинг барча илғор кучлари, иқтисодий фаол ва моддий таъминланган фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа жамоат институтларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштирувчи муҳим омил ҳисобланади.

Ижтимоий демократия эса барча учун, шу жумладан, аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламлари учун ҳам бирдай тегишли бўлиб, уларга ўз манфаатлари ва ҳаётий эҳтиёжларига алоқадор бўлган иқтисодий, ижтимоий ва бошқа муаммоларни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлари орқали ҳамда бевосита фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали ҳал қилиш имконини беради.

Нега айнан ушбу ғоялар, нега айнан ушбу мақсад танланган? Чунки, мазкур ғояларни ҳаётга тадбиқ этилиши, жамиятимизда ижтимоий барқарорликни таъминлайди. Бугунги олиб борилаётган исоҳотларни амалга ошириш учун ҳамда мамлакатимизни ривожланиши учун барқарор ижтимоий вазиятни тақдим этади. Қолаверса, Ижтимоий демократик давлат қуриш инсониятнинг азалий орзуларидир. Энг муҳими, ушбу мақсад ва ғоялар, партиямиз ҳимоя қилаётган ижтимоий қатлам манфаатидан келиб чиқиб белгиланган.

 

ЎзХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

plenumlar
← Рўйхатга қайтиш