Ишончли вакил Самарқанд шаҳри сайловчилари билан учрашди
Ишончли вакил Самарқанд шаҳри сайловчилари билан учрашди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг ишончли вакили, ЎзХДП Самарқанд вилояти кенгаши раиси Бадриддин Насриев Самарқанд шаҳар сайловчилари билан учрашуви ўтказди.

Учрашувда Самарқанд шаҳар маҳалла фуқаролар раислари, таълим ва соғлиқни сақлаш тизими ходимлари, ёшлар етакчилари, ташкилот ҳамда муассаса раҳбарлари, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Ишончли вакил Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг таржимаи ҳоли, сайловолди дастури билан тадбир иштирокчиларини таништириб ўтди. Дастурдаги устувор йўналишларнинг мамлакат ва халқ тақдиридаги аҳамияти ҳақида тушунчалар берди.

Шунингдек, оғир ижтимоий аҳволдаги оилаларни ижтимоий турар жойлар билан таъминлаш, аҳолининг даромадига қараб табақалаштирилган солиқ тизимини жорий этиш, асосий озиқ-овқатлар нархларини шакллантириш устидан давлат ва жамоатчилик назоратини қатъий ўрнатиш, қишлоқ туманларига саноатни олиб кириш Сайловолди дастурдаги асосий йўналишлардан эканлиги таъкидланди.

Учрашувда А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона маркази директори Шаходат Ахмедова, Ўзбекистон ногиронлар жамияти Самарқанд вилоят бўлими раиси Дилмурод Пардаев, Самарқанд шаҳридаги 28-умумий ўрта таълим мактаби директори Муқаддас Сатторова сўзга чиқиб, номзоднинг сайловолди дастурида кўрсатиб ўтилган йуналишлари бўйича барча ташаббусларини қўллаб-қувватладилар.

Номзоднинг ишончли вакили учрашув иштирокчиларини жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган демократик сайловда фаол иштирок этиб, муносиб номзод учун овоз беришга чақирди.

 

Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгаши

Матбуот хизмати

 

 

 

Теглар

sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш