Ишончли вакил пастдарғомлик сайловчилар билан учрашди
Ишончли вакил пастдарғомлик сайловчилар билан учрашди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг ишончли вакили, ЎзХДП Самарқанд вилояти кенгаши раиси Бадриддин Насриев Пастдарғом туман сайловчилари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда тумандаги жамоат, таълим ва соғлиқни сақлаш тизими ходимлари, ёшлар етакчилари, ташкилот ҳамда муассаса раҳбарлари, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбир иштирокчилари Президентликка номзод Мақсуда Ворисованинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури билан таништирилди. Дастурда белгилаб олинган устувор йўналишларнинг мамлакат тараққиёти, халқ тақдиридаги аҳамияти ҳақида тушунчалар берди.

Шунингдек, оғир ижтимоий аҳволдаги оилаларни ижтимоий турар жойлар билан таъминлаш, аҳолининг даромадига қараб табақалаштирилган солиқ тизимини жорий этиш, асосий озиқ-овқатлар нархларини шакллантириш устидан давлат ва жамоатчилик назоратини қатъий ўрнатиш, қишлоқ туманларига саноатни олиб кириш сайловолди дастурдаги асосий йўналишлардан эканлиги таъкидланди.

Номзоднинг ишончли вакили учрашув иштирокчиларини жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловда фаол иштирок этиб, Мақсуда Ворисова учун учун овоз беришга чақирди.

 

Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгаши

Матбуот хизмати

 

 

Теглар

sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш