Ишончли вакилнинг Самарқанд тумани аҳолиси билан учрашуви бўлиб ўтди
Ишончли вакилнинг Самарқанд тумани аҳолиси билан учрашуви бўлиб ўтди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг Самарқанд вилояти бўйича ишончли вакили, ЎзХДП Самарқанд вилоят кенгаши раиси Бадриддин Насриев Самарқанд тумани сайловчилари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда вилоят ва туман кенгашлари депутатлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва фаоллари, таълим, соғлиқни сақлаш тизими ходимлари, ёшлар етакчилари, ташкилот ҳамда муассаса масъул ходимлари иштирок этди.

Номзоднинг ишончли вакили Мақсуда Ворисованинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури билан таништирди. Маъруза юзасидан сўзга чиққанлар номзоднинг сайловолди дастурида кўрсатиб ўтилган йўналишлари бўйича барча ташаббусларини қўллаб-қувватладилар ва сайловда Мақсуда Ворисова номзодини қўллаб-қувватлашни билдирдилар.

 

ЎзХДП Самарқанд вилоят кенгаши

 

 

 

Теглар

sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш