Ишончли вакил Каттақўрғон тумани сайловчилари билан учрашди
Ишончли вакил Каттақўрғон тумани сайловчилари билан учрашди

 

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг Самарқанд вилоятидаги ишончли вакили Бадриддин Насриев Каттақўрғон тумани сайловчилари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда халқ депутатлари Қаттақўрғон туман Кенгаши депутатлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва фаоллар, таълим ва соғлиқни сақлаш тизими ходимлари, бошланғич партия ташкилоти масъул ходимлари, жамоат ташкилотлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Номзоднинг ишончли вакили тадбир иштирокчиларини Президентликка номзоднинг сайловолди дастури билан таништирди. Жумладан, мамлакатда аҳолининг барча қатламларининг давлат ва жамият ҳаёти, суд-ҳуқуқ тизимида тенглик асосида иштирок этишини таъминлаш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари устувор мақсадлар сифатида белгилаб олинганини таъкидлади. Айниқса олис ва чекка ҳудудларда шифокорлар ҳамда ўқитувчиларга бўлган эҳтиёжни қоплаш учун “Қишлоқ шифокори” ва “Қишлоқ ўқитувчиси” дастурларини амалга ошириш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш тизимини қонунчилик асосида мустамкамланиши туманнинг чекка ҳудудларидан келган сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланди.

Учрашувда халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати Зайнаб Бердиева, халқ депутатлари Каттақўрғон туман кенгаши депутатлари Рустам Ғуломов, 98-умумий ўртатаълим мактаби директори, Нигора Шодиева ва бошқалар сўзга чиқиб номзоднинг сайловолди дастуридан жой олган ёшларнинг сифатли таълимдан тенг фойдаланишини таъминлаш йўналиши бўйича барча ташаббусларини қўллаб-қувватлаб, сайловчиларни Мақсуда Ворисовага овоз беришга чақирди.

 

Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгаши

Ахборот хизмати

 

 

Теглар

sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш