Ишончли вакилнинг сайловчилар билан учрашуви савол-жавоб тарзида ўтди
Ишончли вакилнинг сайловчилар билан учрашуви савол-жавоб тарзида ўтди

 

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг Самарқанд вилояти бўйича ишончли вакили Бадриддин Насриевнинг ургутлик сайловчилар билан учрашуви номзоднинг сайловолди дастури бўйича савол-жавобларга бой бўлди.

Ишончли вакил Мақсуда Ворисованинг дастури мазмун-моҳияти, унда илгари сурилган устувор мақсад ва вазифалар ҳақида таништириб ўтди. Жумладан, дастурда 9 та алоҳида йўналиш белгилаб олингани, уларнинг ҳар бири бўйича муҳим масалалар, уларнинг ечими, таклифи берилгани таъкидлаб ўтилди. Мисол учун, “Ижтимоий йўналтирилган иқтисодий сиёсат – кучли ижтимоий сиёсат асоси” йўналиши бўйича импорт ўрнини босадиган ижтимоий аҳамиятга молик товар ва хизматларни ишлаб чиқариш бўйича асосли бизнес – лойиҳаларни амалга ошириш учун имтиёзли кредитларни жорий этилиши, “ишлаб чиқариш ипотекаси”ни, яъни тижорат банкларининг инвестициявий ресурслари ҳисобига тайёр корхоналар ташкил этиш ва келгусида тадбиркорлик субъектларига кредит ёки лизинг асосида бериш механизмларини амалиётга киритилиши ҳақида сўз борди.

Тадбир иштирокчилари номзоднинг дастури юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдириб, унда илгари сурилган масалалар ижросини таъминлаш бўйича аниқ саволлар билан мурожаат қилдилар. Ишончли вакил саволларга дастурдан келиб чиққан ҳолда жавоб бериб, ундаги мақсад ва вазифаларнинг барчаси мамлакат аҳолисини ўйлантираётган кўплаб масалаларнинг ечимига қаратилганини таъкидлаб ўтди. Жумладан, таълим, тиббиёт, коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида таклиф этилаётган ислоҳотлар, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш, аҳолини уй-жойга бўлган талабини қондиришга қаратилган ташаббуслар аҳолининг барча қатламлари манфаатини қамраб олганини билдирилди.

Номзоднинг ишончли вакил Бадриддин Насриев йиғилганларни жорий йилнинг 24 октябрь куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Ўзбекистон ХДПдан кўрсатилган номзод Мақсуда Ворисовага овоз беришга чақирди.

 

Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгаши

Ахборот хизмати

 

 

Теглар

sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш