Партиядошимизнинг илмий мақоласи биринчи ўринга муносиб кўрилди
Партиядошимизнинг илмий мақоласи биринчи ўринга муносиб кўрилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси тизимида фаол, ташаббускор ва иқтидорли ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Улардан бири партия Самарқанд вилоят кенгаши сектор мудири Исломбек Умировдир.

Партиядаги фаолияти билан бир вақтда Самарқанд давлат университети магистратурасининг иккинчи босқичида таҳсил олаётган сафдошимиз ўз соҳасининг билимдони сифатида кўпчиликнинг эътиборига тушган. Исломбек иқтисодиёт соҳасидаги билимларни пухта эгаллаш билан бирга, илмий изланишлар ҳам олиб бормоқда. Бу борада муайян ютуқларни ҳам қўлга киритмоқда. Жумладан, партиядошимиз яқинда МДҲ далатлари ёш олимлари ўртасида ўтказилган илмий мақолалар танловида биринчи ўринни эгаллади.

Ўрни келганда таъкидлаш керак, Исломбек Умиров талабалик йилларида Алишер Навоий номидаги давлат стипендиясига соҳибига айланган бўлса, бугун Призидент стипендиячилари сафига қўшилишига яқин турибди.

Исломбек Умировни вилоят партия кенгаши сектор мудири сифатида амалга ошираётган ишларини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим. Хусусан, унинг саъй-ҳаракати билан партия тизимида ёшлар билан ишлаш янги босқичга кўтарилди, ёшлар ўртасида партия ташаббусларини кенг қулоч ёймоқда.

Ёш партиядошимизнинг фаолияти, эришаётган ютуқлари минглаб тенгдошларига ибрат бўлишига, сафимизда Исломбек каби иқтидорли ёшлар кўпайишига ишончимиз комил.

 

Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгаши

 

 

 

Теглар

Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш