Бармоқларда олам тафти
Бармоқларда олам тафти

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навоий вилоят кенгаши томонидан кўриш имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасасида “Бармоқларда олам тафти” лойиҳаси доирасида амалий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда ёшларнинг таълим олиш билан бирга бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, касб-ҳунар эгаллаши учун замонавий шароит ва имкониятлар яратилганлиги қайд этилди.

Имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган болаларнинг истеъдод ва қобилиятларини юзага чиқариш, уларнинг келажакда касб танлашларида кўмаклашиш мақсадида ўтказилган танловда ўқувчилар расм чизиш, тўқиш ҳамда тикиш бўйича ўзаро беллашди.

Тадбир сўнггида фаол иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларга партиянинг эсдалик совғалари ва китоблар тўплами билан тақдирланди.

 

Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш