Аёллар билан мулоқот
Аёллар билан мулоқот

 

Ўзбекистон ХДП Нурота туман кенгаши ташаббуси билан 5-сонли мусиқа ва санъат мактабида «Аёллар билан юзма-юз» лойиҳаси доирасида хотин-қизлар билан учрашув ташкил этилди. Унда «Мустақиллик» ва «Эшон Судур» маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан партиянинг масъул ходимлари мулоқотда бўлди.

Учрашувда хотин-қизлар масалаларига оид қабул қилинган қонун ва қарорлар ҳамда мамлакатимизда хотин-қизларга қаратилаётган эътибор, улар учун яратилаётган шароитлар, шунингдек, Ўзбекистон ХДПнинг хотин-қизлар ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган лойиҳалари тўғрисида маълумот берилди.

Тадбирда сўзга чиққан хотин-қизлар ҳудуднинг ижтимоий аҳволини яхшилаш, фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, касаначилик билан шуғулланаётган аёллар ҳамда ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича фикр-мулоҳазаларини баён этишди.

 

Хуршида Нарзиева,

Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши сектор мудири.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш