Чўл шароитида яшаётган болалар ҳолидан хабар олинди
Чўл шароитида яшаётган болалар ҳолидан хабар олинди

 

Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят Конимех тумани кенгашига сайланган депутатлар томонидан аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал этиш мақсадида доимий равишда очиқ мулоқот, учрашув ва сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Шундай тадбирлардан бири куни кеча туманнинг олис чегара ҳудуди ҳисобланган Янгиғозғон маҳалласидаги “Фидокор” овулида бўлиб ўтди.

Депутатлар янгидан очилган Давлат мактабгача таълим ташкилотидаги шароитлар билан танишишди. Туман Кенгаши депутати Т.Кенжаев чўл шароитида яшовчи болаларнинг ҳолидан хабар олиб, ҳомийлар томонидан тақдим этилган совғаларни улашди.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш