Ҳоким ва ёшлар учрашуви
Ҳоким ва ёшлар учрашуви

 

Сурхондарё вилояти Шеробод тумани ҳокими З.Давлатов, Ўзбекистон ХДП Шеробод туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати М.Мадарқулов ва масъул ташкилот раҳбарлари томонидан туманнинг 1-сектори ҳудудида жойлашган “Ғамбур” ҳамда “Қўрғон” маҳаллалари ёшлари билан учрашув ташкил этилди.

Мулоқотда дастлаб туман йигит-қизлари юртимизда олиб борилаётган кенг ислоҳотлардан хабардор этилди. Учрашувда ёшлардан ишга жойлашиш, кредит олиш ва моддий ёрдам билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди.

Аксарият мурожаатлар ўша жойнинг ўзида ечим топган бўлса, маълум вақт ва маблағ талаб этадиганлари юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар юклатилди.

Шунингдек, учрашувда 30 ёшдан ошган фуқаролар ҳам қатнашишди. Туман раҳбарлари уларнинг ҳам муаммоларига қулоқ тутди ва мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш