Аҳоли муаммоси сайёр қабуллар орқали ҳал этилмоқда
Аҳоли муаммоси сайёр қабуллар орқали ҳал этилмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Нурота тумани кенгаши раиси Эшмонов Абдурашид Умрзоқович ўз сайлов округидаги Мустақиллик маҳалласи фуқаролари иштирокида Сайёр қабул ўтказди. Қабул жараёнида туман кенгаши депутати Акмал Якубов ҳамда 35 нафар фуқаролар иштирок этди.

Қабулда фуқароларни бугунги кунда қийнаб келаётган муаммолар юзасидан фикрлари эшитилиб, мурожаатлари тингланди. Хусусан, таълим кредити олиш, кўчаларни асфальтлаштириш, пиёдалар йўлакчаларини таъмирлаш, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакилларининг уйини таъмирлаш, электр энергияси ва сув таъминотидаги муаммолар бўйича амалий ёрдам сўралди. Мурожаатлар барчаси таҳлил этилиб, тегишли тартибда хат ва депутат сўровлари чиқарилди.

Фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларнинг ижроси партия Кенгаши ҳамда депутатлар томонидан назоратга олинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш