Аҳоли муаммолари ўрганилмоқда
Аҳоли муаммолари ўрганилмоқда

 

Янги Ўзбекистонни ривожлантиришнинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида халқ депутатлари Кенгашларини ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш, маҳаллий бюджетни шакллантириш ва назорат қилишдаги асосий бўғинга айлантириш вазифаси белгилаб қўйилган.

Ушбу вазифаларнинг жойларда ижросини таъминлаш мақсадида маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан аҳоли муаммолари тизимли равишда ўрганиб келинмоқда.

Хусусан, Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзоси, 13-Ўзбекистон сайлов участкасидан сайланган шаҳар Кенгаши депутати Хуршид Ҳакимов ўзи сайланган ҳудуд аҳолиси билан учрашиб, уларнинг хонадонларини куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати бўйича суҳбатлашди.

Аниқланган камчиликлар тегишли масъуллар иштирокида муҳокама этилиб, бартараф қилиниши бўйича зарурий тадбирлар белгиланди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш