Навоий вилояти А.Қодирий номидаги Ахборот-кутубхона марказида Маданий-марифий ва Ёшлар билан ишлаш сектори ҳамда ЎзХДП Навоий вилоят кенгаши билан ҳамкорликда “Билимдон ёшлар-юртимиз келажаги” мавзусида “Кунтуғмиш” достони юзасидан заковат билимдонлар беллашуви ташкил этилди.
Тадбирни Ўз ХДП фаоли А. Қодирий номидаги вилоят Ахборот-кутубхона маркази директор ўринбосари БПТ раҳбари Ш. Бақоева кириш сўзи билан очиб, иштирокчиларга омад тилади. Заковат ўйинида Навоий шаҳар 12-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиларидан ташкил топган “Ёш китобхонлар”, “Марифат” “Истиқлол юлдузлари” ва “Иқтидорли ёшлар” жамоалари иштирок этди.
Заковат ўйинининг Ҳуқуқий ахборот сектори мудири Ф. Раҳматова, партия Навоий шаҳар ижрочи котиби Т. Ражабов ҳамда Электрон ресурслардан фойдаланиш ва ўқув заллари хизмати раҳбари Х. Негматовалар баҳолаб боришди. Фаол иштирок этган барча жамоалар ташкилотчилар томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.