Партия сафи кенгаймоқда
Партия сафи кенгаймоқда

 

Ўзбекстон ХДП Андижон вилоят кенгаши томонидан Қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида "Депутат ва ёшлар" лойиҳаси асосида талабалар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Андижон шаҳар Кенгаши депутатлари З. М. Бобур номли кутубхона директори Г. Исмоилова ва Бозорбоши маҳалласининг ёшлар бўйича ҳоким ёрдамчиси Ш. Хайдаровлар иштирок этишди.

Гулнорахон Исмоилова ёшларга кўп китоб ўқиш, яхши билим олиш, ҳар бир имкониятдан тўғри фойдаланиб, юртимиз барча соҳаларда ривожланишига хисса қўшиш зарурлиги тўғрисида гаирди. Шахобиддин Хайдаров партиямиз тарихи, депутат вазифалари, маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар ҳамда ёшларни ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланиши мақсадга мувофиқлиги ҳақида тушунчалар берди.

Тадбир сўнггида 7 нафар талаба қизлар партиямиз сафига қабул қилинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш