Соғлом аёл-соғлом авлод тарбиячиси
Соғлом аёл-соғлом авлод тарбиячиси

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навоий вилоят ва Навоий шаҳар кенгаши ташаббуси билан Навоий давлат кончилик ва технологиялар Университети академик лицейида «Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни» муносабати билан «Соғлом аёл керак ҳаётга» мавзусида тадбир ўтказилди.

Сўзга чиққан, «Гулистон» МФЙ ХДП БПТ раҳбари О.Ибрагимова ва ЎзХДП Навоий вилоят Кенгаши раиси ўринбосари З. Тоғаевалар кейинги йилларда хотин-қизлар билан боғлиқ кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилаётганлиги, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини барқарорлаштириш йўлида жуда кўплаб самарали ишлар амалга ошириб келинаётганлигини таькидлаб ўтди.

Шунингдек, йиғилганларга «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ва «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Қонунларнинг мазмун ва моҳияти тушунтирилди. Қонунга киритилаётган янгиликлар, ўзгаришлар ҳақида гапирилди.

Тадбир сўнггида Навоий шаҳар маданият бўлими, «Дурдона» фольклор ансаблининг чиқишлари барчага манзур бўлди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш