Аёллар саломатлиги барча учун муҳим
Ўзбекистон ХДП Учқудуқ туман кенгаши ташаббуси билан “Дўстлик“ маҳалласи оилавий поликлиникасида “Соғлом аёл керак ҳаётга” лойиҳаси доирасида хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, турли касалликларни аниқлаш ва олдини олиш мақсадида маҳалла ҳудудида истиқомат қилувчи кам таъминланган ва Аёллар дафтарида турувчи фуқаролар учун тиббий кўрик ташкил этилди.
Тиббий кўрик давомида 20 нафардан ортиқ хотин-қизларнинг саломатлиги ўрганилиб, зарурий хулосалар ва кўрсатмалар тавсия қилинди. Кам таъминланган аёлларга бепул дори-дармонлар берилди.