Мен донорман
Мен донорман

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навоий вилоят ва Навоий шаҳар кенгашлари ходимлари, партия фаоллари иштирокида Навоий вилоят тиббиёт бирлашмасига қарашли қон қўйиш марказида тадбир ўтказилди.

Тадбирда мутахассислар томонидан донорлик, унинг афзалликлари, қон топшириш тартиб-қоидалари, донорлар топшираётган қон саломатлиги оғир аҳволдаги фукароларга беминнат ёрдам бериб, уларнинг ҳаётини сақлаб қолишда нақадар муҳимлиги тушунтирилди.

Шу куни ХДП нинг бир неча нафар фаоллари беминнат қон топширдилар.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш