Депутат кўмаги билан Деновга 4 та янги трансформатор олиб келинди
Депутат кўмаги билан Деновга 4 та янги трансформатор олиб келинди

 

Халқ вакиллари ўз сайлов округидаги жамоатчилик ва сайловчилари билан доимий равишда учрашувлар ташкил этиб, мулоқотда бўлиб туришади.

Ўтган йили ноябрь ойи якунида депутат Фирдавс Шарипов ўз сайлов округи ҳисобланган Денов туманидаги бир қанча маҳаллалар аҳолиси билан бўлиб ўтган учрашувларда уларни қийнаб келаётган муаммолар билдирилган эди.

Сайловчилар асосан электр энергия таъминоти билан боғлиқ муаммоларни кўтаришган.

Шундан келиб чиқиб, энергетика вазири ўринбосари Ш.Ходжаевга Денов туманидаги “Лўпон”, “Истиқлол юлдузи”, “Чим” ва “Файзобод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳоли хонадонларини электр энергия билан таъминлаш бўйича янги трансформаторлар ўрнатилиши зарурлиги бўйича мурожаат қилинган эди.

Бугунги кундаги электр энергия таъминоти билан боғлиқ мураккаб вазиятга қарамасдан, вазир ўринбосари томонидан мазкур муаммо ҳал қилинди.

Ушбу юборилган янги 1 дона 400 кВА ва 3 дона 250 кВА  трансформаторлар туман электр тармоқлари корхонаси томонидан маҳаллалар ҳудудига ўрнатилиш ишлари якунланиб, кўплаб аҳоли хонадонларининг электр энергия таъминоти яхшиланмоқда.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш