Депутат ўз сайловчиларига ҳисобот берди

 

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси топшириғи билан тасдиқланган режа асосида Тахиатош тумани «Найманкўл» ОФЙ ҳудудидаги 5-сонли мактабда Халқ депутатлари Тахиатош туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи раҳбари Д. Артиковнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Мулоқотда Халқ депутатлари Тахиатош туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи раҳбари Д. Артиков ўз сайловчиларига амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисобот берди.

Ҳусусан, ўтган 2022 йил давомида Халқ депутатлари Тахиатош туман Кенгаши сессияларининг барчасида иштирок этиб, сайловчилар билан 10 марта учрашув ўтказилган. Учрашувлар давомида сайловчилардан кўплаб мурожаатлар келиб тушган бўлиб, мурожаатлар ўрганиб чиқилиб, ижобий ҳал этилишига эришилган. Депутат томонидан 12 та депутатлик сўрови юборилган.

Масалан, туман Спорт мактабида «Таэквандо» спорт тури бўйича штат очилишига эришилди. Ушбу штатга Худайберди Утемуратов тренер бўлиб ишга кирган. Шунингдек, «Найманкўл» ОФЙ ҳудудидаги ички йўлларга пиёдалар йўлакчаси ва йўл белгилари ўрнатилишига эришилди.

«Очиқ бюджет» лойиҳаси орқали Тахиатош туманига 3 миллиард сўм йўналтиришга муваффақ бўлинди. Депутат «Очиқ бюджет» бўйича фуқаролар орасида тушунтириш ишларини тўғри олиб борилганлиги сабабли, ҳудуд фуқаролари ўз ҳудудига овоз беришда фаол иштирок этган. «Найманкўл» ОФЙ 1 миллиард 500 миллион сўм ютиб, ички йўллари таъмирланди ҳамда «Найманкўл» ОФЙ Чатрауык аҳоли манзилли пункти ҳудудига газ тармоғини тортиш ишлари олиб борилди.

Учрашувда Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги ЎзХДП фракцияси раҳбари Х.Ешимбетов иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-408-сонли Қарори мазмун-моҳиятини тушунтирди.

Мулоқот давомида «Найманкўл» ОФЙ ҳудудида яшовчи фуқаролар А.Есжанова, З.Ердашевалар томонидан мурожаатлар бўлиб, ушбу мурожаатларга тушунтиришлар берилди ва ечими юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Сайловчилар депутат Д.Артиковнинг ҳисоботини маъқулладилар.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш