Депутат халқ дарди билан яшайди
Ўзбекистон ХДП Қизириқ туман кенгаши раиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ю.Умбаров ва партия ташкилотининг фаол аъзоси бўлган ҳамкор ташкилот раҳбарлари томонидан қаҳратон совуқ кунларда аҳолига ёрдам кўрсатилмоқда.
Қизириқ туманида газ қувурлари етиб бормаган аҳоли қатламига кўмир ёқилғисини етказиб бериш учун бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, “Гулобод“ ва “Наврўз“ маҳаллалари иситиш тармоқларига уланмаганлиги сабабли узлуксиз равишда кўмир билан таъминланмоқда. Бундан маҳалла аҳолиси жуда миннатдор.